
87 дақиқа ҳаракат қилган Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?
Хабарингиз бор, Россия Премьер-лигасининг навбатдаги турида ЦСКА "Динамо Махачкала" устидан ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Мазкур учрашувда миллий терма жамоамизнинг юлдузларидан бири ҳисобланган Аббосбек Файзуллаев 87 дақиқа ҳаракат қилди.
Машҳур Sofascore портали ҳамюртимиз ушбу сайъи ҳаракатларини 6.9 баллга лойиқ кўрди.
Fotmob версиясига кўра, Аббосбек 7.5 баллни қўлга киритган.
Яна бир оммабоп порталлардан бири ҳисобланган Flashscore эса футболчимизга 6.9 балл берган.
Маълумот ўрнида, ЦСКА навбатдаги беллашувини 6 апрель куни "Динамо"га қарши ўтказади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар