Андерсон Силва дисквалифакацияга учради

АҚШ допингга қарши агентлиги USADA UFC собиқ чемпиони Андерсон Сильвани бир йилга четлатди. Бунга сабаб, Сильва ўтган йил 10 ноябрь куни топширган допинг-тестдан муваффақиятли ўтолмаган.

Жангчининг қони таркибида метоблитлар (метилтестостерон ва гидрохлортизиад) аниқланган. Шуни айтиб ўтиш жоизки, коммисия ушбу моддалар Сильванинг қонига спортчининг ихтиёрига қарши синганини эълон қилишди. Катта эҳтимол билан бу моддалар дорихонада сотиб олинган озиқ-овқат қўшимчалари таркибида бўлган. 

Маълумот учун, 43 ёшли жангчи жорий йилнинг 10 ноябрь куни UFCга қайтиши мумкин.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)