Анетт Контавейтга қийин бўлди

Эстониялик Анетт Контавейт ва беларуслик Александра Соснович Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.

Мельбурнда ўтган ушбу учрашувда Анетт рақибига 3:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани тарк этди.

Энди "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Australian Open" чемпионатининг учинчи даврасида Соснович россиялик Анастасия Павлюченковага қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!