Анжелик Кербер ишончни оқлади

Мельбурн шаҳрида ўтаётган Австралия очиқ чемпионатининг биринчи даврасида Германия вакили Анжелик Кербер ғалаба қозонди.

"Катта дубулға" туркумидаги ушбу мусобақада Кербер словениялик Полона Херцогни ҳар иккала сетда бир хил 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Кербер бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан учинчи давра йўлланмаси учун ўзаро рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!