Анжелик ва Слоандан кутилган ғалаба
Сингапурда теннис бўйича аёллар ўртасида ўтаётган "BNP Paribas WTA Finals" турнирида қизил гуруҳдан жой олган теннисчилар рақобатлашди.
Мазкур гуруҳдан жой олган Слоан Стивенс иккинчи ўйинда голландиялик Кики Бертенсни 7:6, 2:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Германиялик теннисчи Анжелик Кербер эса япониялик Наоми Осака устидан 6:4, 5:7, 6:4 ҳисобида зафар қучди ва ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди.
Фикрлар