Асосий мазмунга ўтиш

Мини-футбол

Ашхобод-2017. Футзалчиларимиз финалда!

Изоҳлар: 0

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг ярим финалида Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Тошкент вақти билан 19:00да старт олган қарама-қаршиликнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб номи аниқланмади - 3:3

Пенальтилар сериясида эса Баҳодир Аҳмедов бошлиқ футзалчиларимиз рақибларига қараганда аниқроқ ҳаракат қилиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Энди, финалда вакилларимизга Эрон терма жамоаси рақиб бўлади.

Ашхобод-2017. Футзал. Ярим финал

Ўзбекистон - Япония 3:3 (пенальтилар серияси 3:2)

Голлар: К.Свиридов 20, Д.Абдураҳмонов 23, Д.Чориев 35 - Кашо Тамуро 8, К.Шимизу 27, Ш.Хара 34

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ