"Барселона", МЮ ва "Милан" "Монако" футболчиси учун кураш бошлади

"Барселона", "Манчестер Юнайтед" ва "Милан" клублари "Монако" ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс учун кураш олиб боришади. Бу ҳақда Het Nieuwsblad нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, ушбу жамоалар 21 ёшли бельгиялик футболчи ва монаколиклар бошқарувига қайтган Леонарду Жардим ўртасидаги муносабатлар яхши эмаслигидан фойдаланиб қолишмоқчи.

Тилемансга шунингдек “Лестер”дан ҳам қизиқишлар мавжудю “Тулкилар” унинг учун 23 млн евродан воз кечишга тайёр.

Маълумот учун, “Монако” Тилемансни 2017 йил 26,2 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!