Бекмурод Олтибоев финалда!

Бироз аввал пойтахтимизда якунланиб бораётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг учинчи кун кечки дастуридан ўрин олган беллашувларда иштирок этадиган дзюдочилар номи маълум бўлди. 

Унга кўра, +100 кг вазн тоифаси терма жамоамиз вакили Бекмурод Олтибоев чемпионлик учун татамига чиқади. Юртдошимиз ярим финалда россиялик Ренат Саидов билан кечган баҳсда 1 вазари баҳоси билан устун келди. Энди у финалда Россия терма жамоасининг бошқа бир вакили Сослан Бостоновга қарши чиқади. 

Ушбу вазн тоифасида курашаётган бошқа бир вакилимиз Ихтиёр Холмуродов эса бронза медали учун ўтиш баҳсида тожикистонлик Шакармамад Мирмамадовни мағлуб этди. Энди шоҳсупага кўтарилиш учун қозоғистонлик Еррасил Казибаевни доғда қолдириши талаб этилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!