Чемпионлар лигаси: "Зенит" ғалаба қозонди

Волейбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳслари тўртинчи турида "A" гуруҳидан жой олган "Зенит-Казань" – "Руселар" (Бельгия) учрашуви 3-1 ҳисобида якунланган бўлса, Туркиянинг Халкбанк жамоаси Германиянинг "Франкфурт" клубини 3-1 ҳисобида енгди.

"E" гуруҳида "Аркас Спор" (Туркия) – "Динамо Москва" (Россия) баҳси 0-3,  "Перужа" (Италия) – "Тур" (Франция) ўйини 3-0 ҳисобида тугади.

"C" гуруҳида Германия "Фридрихсхафен" клуби Франциянинг "Шомон" жамоасига 2-3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мазкур гуруҳда "Зенит Санкт-Петербург" ўз паркетида Словениянинг "Любляна"сини 3-0 ҳисобида таслим қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!