Дарья Касаткина чорасиз қолди

Россиялик теннисчи Дарья Касаткина Лондон шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган Уимблдон турнирининг чорак финалида ўз юришини якунлади.

У "Катта дубулға" туркумига кирувчи мазкур мусобақанинг ярим финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда германиялик Анжелик Керберга 3:6, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

Энди Кербер мусобақанинг ярим финалида латвиялик Елена Остапенкога қарши рақобаталашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!