Денис Истоминга муносиб рақиб топилди
Zohir2018
Муҳаммал Сафват яна ўзбек теннисчисига қарши кортга чиқади
Ёш теннисчимиз Ҳумоюн Султонов Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтаётган "Челленжер" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг илк босқичида мағлуб бўлди.
Ҳумоюн мусобақанинг биринчи даврасида мисрлик Муҳаммад Сафватга қарши кортга чиқди ва 2:6, 6:4, 6:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа Муҳаммад иккинчи даврада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин билан рақобатлашадиган бўлди.


Изоҳлар (0)