Денис Истоминнинг навбатдаги омадсизлиги

Швециянинг Бастад шаҳрида соврин жамғармаси 561.345 еврони ташкил қилувчи ATP турнири давом этмоқда.

"Skistar Swedish Open" турнирининг жуфтлик баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин молдовалик Раду Албот билан  чорак финалда чилилик Хулио Перальта ва аргентиналик Орасио Себельос тандемига қарши кортга чиқди.

Афсуски, ушбу учрашувда Истомин ва Алботга омад кулиб боқмади ва 1:6, 3:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!