Денис Истоминнинг навбатдаги рақиби ким?
Ads
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин АҚШнинг Делрей-Бич шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасига чиқди.

Ҳамюртимиз асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида испаниялик Фелисиано Лопесга қарши кортга чиқиб, 7:6, 6:2 ҳисобида зафар қучди. 

Энди "Delray Beach Open" турнирида Истомин франциялик Адриан Маннарино, ёки канадалик Брэйден Шнур билан куч синашади.