Асосий мазмунга ўтиш

Дзюдо

Дилшод Чориев ҳам чорак финалда

Изоҳлар: 0

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги кунига старт берилди.

Ушбу кун дастаридан ўрин олган беллашувларда эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Дилшод Чориев тожикистонлик Эмомжон Камоловга қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз Тожикистон вакили устидан вазаре баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва чорак финал босқичига йўл олди. Ушбу босқичда спортчимиз қозоғистонлик Ислом Бўзбоев билан баҳс олиб боради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ