Елена Остапенко рақиби кучли эканини тан олди

Монреаль шаҳри мезбонлик қилаётган "Rogers Cup" турнирида биринчи давра баҳслари давом этаётганидан хабарингиз бор.

Ушбу босқичда латвиялик теннисчи Елена Остапенко иккинчи даврага чиқа олмади. У илк босқичда британиялик Йоханна Контага 7:6, 1:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа ғалабага эришган Конта иккинчи даврада франциялик Кристина Младенович, ёки беларуслик Виктория Азаренко билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!