Емельяненко 48 сонияда рақибини нокаутга учратди

АҚШнинг Чикаго шаҳрида аралаш яккакураш жанг санъатлари (ММА) бўйича Bellator 198 турнири бўлиб ўтди.

Мазкур жанг кечасининг асосий тўқнашувида россиялик оғир вазнли спортчи Федор Емельяненко америкалик Фрэнк Мир билан куч синашди. Жанг мусобақанинг 1/4 финал доирасида ўтказилди.

Мазкур беллашувнинг 48 сониясидаёқ россиялик спортчи Мирни нокаутга учратди. Бу америкалик жангчи фаолиятидаги энг тезкор нокаут бўлди. Бундан олдинги унинг антирекорди 2006 йилда қайд этилган бўлиб, ҳамюрти Брэндон Верги 68 сонияда мағлуб бўлган.

Шундай қилиб, чорак финал ғолиби ташкилот чемпионига айланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жангга қадар 41 ёшли россиялик спортчи ҳисобида ММАда 36 ғалаба ва 5 мағлубият бор эди. 38 ёшли Мир ҳисобида эса 18 ғалаба ва 11 мағлубият мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!