Асосий мазмунга ўтиш

Яккакурашлар

Емельяненконинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Shahobiddin
Изоҳлар: 0

Оғир вазн тоифасида Bellator "Гран-при"си 1/2 финал беллашувида россиялик Федор Емельяненко америкалик Чейл Соннен билан куч синашади. Жанг 13 октябр куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади, дея хабар беради Newsday.

Манбада ёзилишича, жанг "Nassau Coliseum" аренасида ташкил қилинади. Бу қарама-қаршиликдан бир кун ўтиб, иккинчи ярим финал тўқнашуви ҳам бўлиб ўтади. Унда америкалик Райан Бейдер ва Мэтт Митрион ("Mohegan Sun" аренаси, Анкасвилл, Коннектикут штати) куч синашади.

Емельяненко ҳисобида шу вақтга қадар 43 жангбор ва шулардан 37 ғалаба (28 муддатидан олдин), 5 мағлубият, яна биттаси бўлмаган. Соннен эса 35 жанг ўтказган(30 ғалаба ва 5 мағлубият).

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ