Энди Симона Халеп ёмғирда қолиб кетди

Канаданинг Монреаль шаҳрида хотин-қизлар ўртасида "Rogers Cup" турнирининг иккинчи давра баҳслари ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

Ушбу босқичда руминиялик Симона Халеп ва россиялик Анасатасия Повлюченкова ўзаро рақобатлашмоқда. Улар ўртасидаги баҳсда Анасатасия 4:3 ҳисобида олдинда бораётган вазиятда ёмғир сабаб учрашув тўхтатилди.

Шунингдек, беларуслик Виктория Азаренко ва британиялик Йоханна Конта баҳси ҳам номаълум вақтга кўчирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!