Энг кучли қўл жангчилари Тошкентда беллашмоқда

Пойтахтимиздаги "Унверсал" спорт саройида қўл жанги бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ва бир қатор ташкилотчилар томонидан ўтказилаётган чемпионатда 900 нафар спортчи 35 вазн тосифасида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
 
Чемпионатнинг ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон терма жамоасини маҳоратли спортчилар билан тўлдириш ва жорий йилги мавсумда ўтадиган халқаро мусобақаларда муносиб қатншишдир. 
 
Бугун, бошланган Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги ҳал қилувчи финал жанглари шанба, 9 февраль куни ўтказилад.
 
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!