Етакчилар баҳсида ғолиб аниқланмади
Ads

Мини-футбол бўйича Олий Лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугуннги куннинг энг сўнгги учрашувида мусобақа жадвали етакчилари "Олмалиқ" ва "Дўстлик-AIN" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Турнинг марказий учрашуви сифатида баҳоланаётган ушбу баҳс эса 2:2 ҳисобида якунга етди. Хусусан, олмалиқлар сафида голларга  А.Юнусов ва К.Свиридовлар муаллифлик қилган бўлса, ушбу голларга қаршиликлардан Ф.Фахриддинов, А.Ибрагимовлар жавоб қайтаришди.

Олий лига

3-тур, 5-кун

21.01.2017

"Олмалиқ" - "Дўстлик-AIN" 2:2

Голлар: А.Юнусов 13, К.Свиридов 39 - Ф.Фахриддинов 26, А.Ибрагимов 35