Фарғонада теннис маликалари сараланмоқда

Хабарингиз бор Фарғонада хотин-қизлар ўртасида ITF мусобқалар тақвимидан жой олган халқаро теннис турнири ўтказилмоқда.

Мусобақанинг саралаш баҳсларида бир қатор теннисчиларимиз қуръа натижасига кўра, ўзаро рақибларга айланди.

Асосий тўр баҳсларига чиқиш учун ёш теннисчиларимиз Кристина Майер ва Барно Хусаинбекова ўзаро рақобатлашди. Мазкур учрашув 6:1, 6:2 ҳисобида Кристина фойдасига якунланди.

Азиза Яхшиликова ҳамда Шаҳсия Тўхтамова баҳсида 7:6, 2:6, 6:3 ҳисоби қайд этилди. Турнир давом этмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!