Фаррух Дўстов Фарғонада ўйнайди

Фарғона шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан “Челленжер” туркумига кирувчи халқаро турнир ўтказилмоқда.
 
Соврин жамғармаси 75.000 АҚШ доллари бўлган турнирнинг асосий тўр баҳсларида Санжар Файзиев, Ҳумоюн Султонов ва Фаррух Дўстов каби теннисчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
 
Турнирнинг илк даврасида С.Файзиев россиялик Иван Неделко, Ҳ.Султонов испаниялик Роберто Ортега-Олмедо, Ф.Дўстов бельгиялик Янник Мертенс ўртасида учрашувлар ўтказилади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!