Фернандо Алонсо 24 соатлик пойгада иштирок этмоқчи

«Формула-1» бўйича икки карра жаҳон чемпиони Фернандо Алонсо 2018 йили “24 соатлик Ле-Манс” пойгасида иштирок этмоқчи.

Ҳозирда ҳар иккала томон музокаралар ўтказмоқда. Бироқ ҳали ҳеч қандай шартнома имзоланмаган.

Яқинда Алонсо “Toyota” базасига ташриф буюрди ва LMP1 синфига мансуб автомобилни кўздан кечирди.

maxresdefault

 “Ле-Манс шартномаси қабул қилинди. Мавсумнинг қолган қисмида музокаралар давом этади. Бунга сабаб Алонсо бошқа пойгаларда ҳам иштирок этишидир”, – дея хабар беради “Toyota”нинг манбаси.

Лекин бу хабар ҳақида Фернандо Алонсо ҳам, “Toyota” расимий вакиллари ҳам ҳеч қандай изоҳ бермаган.

SPORTS.UZ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!