Фернандо Вердаско иккинчи даврада

Австрия пойтахти Вена шаҳрида эркаклар ўртасида "Erste Bank Open" турнирида биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Ушбу босқичда испаниялик теннисчи Фернандо Вердаско франциялик Пьер-Юге Эрберни  6:7, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Вердаско иккинчи даврада британиялик Кайл Эдмунд ва аргентиналик Диего Шварцман учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!