Франция терма жамоаси олдинда

Лилль шаҳрида ўтаётган «Дэвис кубоги» мусобақасининг финал учрашувида Франция терма жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида мезбонлар дуэти - Пьер-Юге Эрбер ва Ришар Гаске белгиялик Рубен Бемелманс ва Йорис Де Лооре тандемини 6:1, 3:6, 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Франция ва Белгия терма жамоалари ўртасидаги ҳисоб 2:1 бўлиб турибди.

Бугун, 26 ноябрь куни финал учрашувларининг сўнгги баҳслар ўтказилад. Унда Жо-Вильфрид Цонга - Давид Гоффин билан, Люка Пуе эса Стив Дарсисга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!