Француз гўзали 25 ёшга тўлди

Бугун, 16 октябрь куни франциялик теннисчи Каролин Гарсия 25 ёшга тўлди.

Каролин Гарсия 1993 йилнинг 16 октябрь куни Франциянинг Сен-Жермен-ан-Ле шаҳрида туғилган. У беш ёшидан бери теннис билан шуғулланади. Профессиональ теннисдаги фаолиятини 2007 йилда бошлаган.

У ўтган йиллар мобайнида 5 маротаба яккалик баҳсларида, 6 маротаба эса жуфтлик баҳсларида бош совринни қўлга киритган. Каролин шу кунга қадар  8,987,780 АҚШ долларини ишлаб топган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!