Габриэла Коукалова келаси мавсум ҳам пойгада қатнашмайди
Чехиялик иқтиборли биатлончи Габриэла Коукалова келаси мавсум ҳам пойгаларда иштирок этмаслигини маълум қилди.
"Айни дамда биатлонга қайтишим ҳақида тасаввур қила олмайдиган даражадаман. Қандай бўлса, шундай бўлсин. Ҳаммасини қабул қиламан. Бу тақдир", – дея изоҳ берган Олимпия ўйинларининг икки карра кумуш медали соҳибаси.
Эслатиб ўтамиз, Габриэла ўтган мавсумни соғлиғидаги муаммо сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.
Фикрлар