Гарбин Мугурусанинг Хуахиндаги ишлари беш

Хуахин шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг иккинчи даврасида испаниялик теннисчи Гарбин Мугуруса германиялик Мона Бартелни 7:6, 6:1 ҳисобида таслим қилди.

Ушбу босқичда украиналик Даяна Ястремская хитойлик Пэн Шуайни 6:1, 6:4 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, яна бир украиналик теннисчи Катерина Козлова австралиялик Айла Томляновичга 6:7, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Хитойлик Чжен Сай-Сай эса руминиялик Ирина-Камелия Бегуни, - 6:2, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!