Беларуслик Ольга Говорцова фарзанд кутмоқда. Бу ҳақда Федерациялар кубоги баҳсларида Беларусь терма жамоаси сардори Эдуард Дубов эълон қилди.

– Оля ҳозирда Минскда. У учрашувларга келиши керак эди. Бироқ у фарзанд кутмоқда. Биз бундай жуда хурсандмиз. Тез орада ҳаёти ижобий томонга ўзгаради деб ҳисоблайман. У терма жамоамиз муваффақиятларига кўп ҳисса қўшди. Жумладан, Канада ва Россия термалрига қарши ажойиб ўйин ўтказди. Унга мустаҳкам соғлиқ ва шахсий ҳаётида кўплаб янги ютуқлар тилайман”, – дейди Эдуард Дубов.

Sports.uz

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98