Ҳакамимиз жаҳон чемпионатида ишлайди

20-27 сентябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу нуфузли мусобақа спортчиларимиздан ташқари ҳакамларимиз ҳам иштирок этадиган бўлди. 

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида таъкидланишича, юртдошимиз Рамзиддин Саидов Бокуда ўтадиган дунё биринчилигида ҳакамлик қилувчи вакиллар қаторидан жой олган. Шунингдек, Вячеслав Перетейко ҳамда Ниғмонжон Мирзараҳимов каби рефериларимиз эса Осиё ўйинларида дзюдо беллашувларида ҳакамлик қилишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!