Ҳалигача муҳокама қилинаётган мавзу

25 сентябрга ўтар кечаси Лондондаги "Royal Festival Hall"да ФИФА томонидан йилнинг энг яхшилари тақдирланди.

“The Best” тақдирлаш маросимида яқин ўтмиш ва айни пайтда фаолият юритаётган таниқли инсонлар, мураббийлар, футболчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этишди.

glg65gl2sudwtg7h5bqw

Тадбирда номинациялар бўйича аниқланган ғолиблар бўйича ҳеч кимда эътироз бўлмаса керак. Бироқ йил рамзий терма жамоаси кўпчиликни ҳайратлантирганлиги аниқ. Бу борада аксарият инсонларда бир қатор саволлар юзага келди.

454966_680

Энг яхши дарвозабон ва йил рамзий терма жамоасида қандайдир номутаносиблик бордек.

Йилнинг энг яхши дарвозабони – Тибо Куртуа деб эълон қилинди. Аммо йил рамзий терма жамоаси дарвозасига Давид де Хеа муносиб кўрилди. Қизиқ, а?

Одатда йил дарвозабони бўлган посбон рамзий терма жамоадан ҳам ўрин оларди. Лекин бу гал ноодатий қарор қабул қилинди. Куртуа тушунарли. Бельгия терма жамоасида ЖЧ-2018да ишончли ўйин кўрсатди. Давид де Хеачи? Испания терма жамоасида ҳали ҳам Касильяснинг ўрни беқиёслиги яна бир бор кўринди. Икки посбоннинг клубдаги фаолияти деярли бир хил. Қизиқ, ФИФА мутасаддилари испаниялик дарвозабоннинг айнан қайси жиҳатлари эвазига рамзий терма жамоадан жой ажратди? Агар де Хеанинг ўрнида Кейлор Навас бўлганда ҳам майли эди. Энг яхши дарвозабон - Куртуа, йил рамзий терма жамоаси дарвозасидан Навас ўрин эгалларди. Коста-Рика вакили ЖЧга бормади дерсиз. Лекин унда совринлар бор. ЕЧЛ ғолиблиги!

2426263-50424030-2560-1440

Дани Алвес. Очиғи, бу ҳимоячини таркибга кирганини кўрганлар ФИФАда кимлар ишлаётгани борасида ўйланиб қолганликлари аниқ. Чунки Алвес мавсумда атига 18 ўйинда иштирок этди. Бразилия терма жамоаси билан Россиядаги жаҳон чемпионатига бормади. Ҳўш, Алвесни термага қўйиш учун яна қандай факт ёки статистикани келитириш мумкин? Очиғи биз топа олмадик. Дани улкан тажрибага эга ҳимоячи. Аммо гап йилнинг энг яхшилари ҳақида кетганда, бу сафар ҳимоя чизиғи уни четлаб ўтиши керак эди. Бироқ...

2426377-50426310-2560-1440

Муҳаммад Салоҳ нима учун рамзий терма жамоага киритилмади деб ҳам эътирозлар янграгани аниқ. Менимча, бунга биргина жавоб бор. У ҳам бўлса ЖЧ-2018. Буни қарангки, Салоҳнинг позициясида тўп тепадиган Килиан Мбаппе клубда ҳам, терма жамоада ҳам бир текис ўйин намойиш этди. Устига-устак Мбаппе Франция билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва финалда гол урди. Салоҳчи? Муҳаммад “Ливерпуль” билан фантастик мавсум ўтказди. Аммо терма жамоада нималар рўй берганини яхши биласиз.

bape825

Рамзий терма жамоанинг ушбу чизиқлари бўйича номларга эътибор қаратдик. Бизнингча қолган позицияларга муносиблар танланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!