Ҳикматулло Тўраев бронза медалини қўлга киритди
Пойтахтимизда ўтаётган дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг бугунги кунги беллашувларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланмоқда.
Мусобақанинг -73 кг вазн тоифасидаги эркаклар ўртасида ўтказилган беллашувларининг бронза медали учун ўтказилган яна бир баҳсда Ҳикматуллоҳ Тўраев словакиялик Мартин Телманга қарши татамига кўтарилди.
Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз рақибини вазаре баҳоси эвазига мағлуб этиб, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.
Фикрлар