
Ҳумоюн Султонов ҳам иккинчи даврада
Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ доллар бўлган турнирда истеъдодли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов биринчи даврада сербиялик Борис Бутульяга қарши кортга чиқди ва 7:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Россиянинг Қозон шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирда уч нафар теннисчимиз иккинчи даврага йўл олди.
Энди Ҳ.Султонов иккинчи босқичда россиялик Александр Василенкога қарши кортга чиқадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини Сергей Фомин, Санжар Файзиев ва Ҳумоюн Султонов ҳимоя қилмоқда.
Фикрлар