Ихтиёр Холмуродов беларуслик рақиби устидан ғалаба қозонди
Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги кунига старт берилди.
Ушбу кун дастаридан ўрин олган беллашувларда эркаклар ўртасида +100 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ихтиёр Холмуродов бронза медали учун ўтказилган қўшимча саралаш босқичида беларуслик Уладзислау Циаприцкига қарши татамига кўтарилди.
Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз рақиби устидан вазаре баҳоси эвазига ғалаба қозонди.
Фикрлар