Жон Миллман Нью-Йоркдан кетади
Австралиялик теннисяи Жон Миллман "New York Open" мусобақасининг иккинчи даврасида кутилмаганда мағлубиятга учради.
Жон ушбу босқичда испаниялик Гильермо Гарсия-Лопесга уч сетда, – 6:7, 6:1, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган турнирнинг чорак финалига йўл олган Гарсия-Лопес америкали Рэйлли Опелкага қарши кортга чиқади.
Фикрлар