Жошуа Поветкинни нокаутга учратди
Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтган бокс кечасининг асосий жангида бнитаниялик Энтони Жошуа ва россиялик Александр Поветкин ўзаро куч синашди.
Жангнинг биринчи ярми деярли тенг курашлар остида ўтди ва ҳаттоки илк раундда Поветкин устунликка ҳам эришди. Россиялик боксчи рақибини масофада ушлаб, асосан қарши ҳужумларда ҳаракат қилишга уринди. Жошуа эса уни кутиб олишга ҳаракат қилди.
Саккизинчи раундга келиб Жошуа фаолликни оширди ва рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Бундан Поветкиннинг чиқиб кетиши қийин кечди. Шундан сўнг Жошуа яна зарбалар йўллашда давом этди ва бу вазиятда рефери жангни тўхтатди.
Фикрлар