Карен Хачанов чорак финалга чиқа олмади
Россиялик теннисчи Карен Хачанов Болгарияда ўтаётган "Sofia Open" турнирининг иккинчи даврасидан муваффақиятсизликка учради.
Карен ушбу босқичда италиялик Маттео Берреттига уч сетда 7:6, 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
София шаҳри мезбонлик қилаётган мазкур мусобақанинг чорак финалида Берреттининг навбатдаги рақиби руминиялик Мариуш Копил, ёки испаниялик Фернандо Вердаско бўлади.
Фикрлар