Кевин Андерсон Пунада ярим финалга чиқди
ЖАР вакили Кевин Андерсон "Tata Open Maharashtra" турнирининг чорак финалида испаниялик Хаум Муньярага қарши кортга чиқди.
Кевин Пуна шаҳрида ўтказилган ушбу баҳсда рақибини ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида доғда қолдирди.
Шу тариқа ярим финалга чиққан Андерсон франциялик Бенуа Пэра ва Жиля Симон учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Фикрлар