Кевин Андерсон ғалаба учун икки соат курашди

ЖАР вакили Кевин Андерсон Венада ўтаётган халқаро турнирда биринчи давра баҳсларини муваффақиятли якунлади.

Кевин илк босқчида грузиялик Николоз Басилашвилига қарши уч сет рақобатлашиб, якунда 4:6, 7:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа "Erste Bank Open" турниринниг иккинчи даврасида Андерсон канадалик Милош Раонич, ёки австриялик Юрген Мельцерга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!