Клубларимиз учун ОЧЛ-2017 тақсимоти қандай бўлади ёхуд "Бухоро" йўлланмадан қуруқ қолди

Бугун ўзбекистонлик мухлисларни ОЧЛ-2017 мавсуми учун тақсимотидан ҳаёжонга тушди.Қайси жамоа қачон ким билан ўйнаши барчани бирдек қизиқтирмоқда. Биз маълумотни ишончли манбадан олдик ва ўқувчиларимизни ҳам хабардор қилишмоқчимиз.

Клубларимизнинг таснифлашдан бошлаймиз

№1.“Локомотив” мамлакат чемпиони сифатида тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига йўл олади.

№2. Иккинчи йўлланма Ўзбекистон кубоги соҳибига берилади. Бироқ бу жамоани ОЧЛ 3-саралаш босқичида битта ўйин (плей-офф) кутиб турибди. Ғолиб эса мусобақанинг гуруҳ босқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

№3 рақам остида учинчи жамоамиз эса икки саралаш ўйин ўтказиб, уларни мувафаққиятли якунлаган ҳолдагина гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритади. Бу жамоа 2-саралаш баҳсида ғалаба қозонган тақдирда 3-босқич – плей-оффга йўл олади.

Демак, мамлакат кубоги соҳиби Олий Лигада 2- ёки 3-ўринни олган жамоадан юқорироқда туради, яъни плей-оффда битта ўйин ўтказиб, гуруҳ босқичига чиқиши мумкин. Айни дамда №2 рақами “Насаф” ёки “Бунёдкор” жамоаларидан бирига тегади. Агар қаршиликлар эртага Ўзбекистон кубоги финалида ғолиб чиқадиган бўлса, мамлакат чемпионатида иккинчи бўлиб финишга етиб келган “Бунёдкор” №3 рақам остида саралаш баҳсларини бошлайди.

Агар “Локомотив” бу баҳсда қаршиликларни мағлуб этадиган бўлса, “Бунёдкор” (№2) саралаш баҳсларини юқорироқдан бошлайди. “Насаф” №3 остида ҳаракат қилади.

---

Энди қайси жамоа саралаш баҳсларида қаерда ва ким билан ўйнайди?

№3 клубимиз 31 январь куни 2-саралаш босқичида ўз майдонида Баҳрайн чемпиони “Ал Хидд” жамоаси билан куч синашади. Агар ғалаба қозонса, 3-босқич – плей-оффга йўл олиб, сафарда “Аль Фатеҳ” (Саудия Арабистони) клуби меҳмони бўлади. Ғолиб эса ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

№2 жамоамиз эса 2-саралаш босқичини ўтказиб юборган ҳолда, 7 февраль куни тўғридан-тўғри ҳал қилувчи – плей-офф беллашувда майдонда чиқади. Бу жамоамиз ўша вақтда сафарда “Ал Жаиш (Катар) билан ўзаро тўқнаш келади ва ғолиб гуруҳ босқичига йўл олади.

---

Энди жамоаларимизниг ҳақиқий ва/ёки бўлиши кутилаётган рақибларига назар

Қатар ёки Саудия Арабистонида бўладиган ўйинда ким билан ўйнаш қулайроқ?

1. Рейтинг бўйича саудияликлар қатарликлардан юқорироқда, аммо “Аль Фатеҳ”нинг ҳозирги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. “Ал Жаиш”нинг эса сўнгги вақтларда қандай ўйин кўрсатаётгани кўпчиликка маълум.

2. Бу давлатларнинг рейтинги ва мусобақа тақсимотидан бир четга суриб қўямиз. Бу рақибларга қарши ўйинда ўз кучимизга ишонамиз ҳаракат қиламиз ва шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Бунинг учун №3 жамоамиз олдинига “Ал Хидд”, кейин эса “Ал Фатеҳ”ни йўлдан олиб ташлаш зарур.

Хуллас, буларнинг барчасига эртага, Самарқандда бўлиб ўтадиган финал ўйини аниқлик киритиб беради.

Қуръа ташлаш маросими эса 12 декабрь куни ОФКнинг бош офиси жойлашган Куала-Лумпур (Малайзия) шаҳрида бўлиб ўтади.

===»»»  Мақоланинг русча талқини

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!