Ads

Юқори ўринлар учун кураш олиб бораётган "Когон" ўзи учун мураккаб ўтган баҳсда "Пахтакор"ни мағлуб этди.

Мини-футбол бўйича Олий лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Куннинг навбатдаги учрашувида Бухоронинг “Когон” жамоаси Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши тўп сурди.

Қизиқарли кечган баҳс эса бухороликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Хусусан "Когон" сафида голларга Ж.Аҳмедов, У.Рамазонов, С.Нарзуллаевлар муаллифлик қилган бўлса, тошкентликлар сафида урилган ягона гол  А.Локтионов томонидан урилди.

Олий лига

3-тур, 5-кун

21.01.2017

"Когон" - "Пахтакор" 4:1

Голлар: Ж.Аҳмедов 2, У.Рамазонов 10, 36, С.Нарзуллаев 39 - А.Локтионов 2