Конор Макгрегор жазоланди

Енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 2017 йил кузида автомобилда тезликни оширганлигини тан олди.

Ирландиялик жангчи йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тезликка роия қилмаган. Макгрегор автомобили маҳаллий йўлда 100 км/соат деб белгиланган жойда тезликни соатига 153 километргача оширган.

Макгрегор ўз айбини тан олди ва 1000 евро миқдорида жарима тўлаган. У шунингдек, олти ой муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди, дея хабар бермоқда BBC нашри.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор сўнгги жангини 7 октябр куни UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!