Кристина Младенович ғалабани илиб кетди

Буюк Британияда хотин-қизлар ўртасида “Nature Valley Classic – Birmingham” халқаро теннис турнирида биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда

“Premier” туркумидаги мусобақанинг илк босқичида словакиялик Магдалена Рибарикова чехиялик Каролина Плишковани 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Франциялик Кристина Младенович ва чехиялик Катерина Синякова баҳси уч сет давом этди. Унда Кристина 1:6, 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, австралиялик Дарья Гаврилова словакиялик Доминика Цибулковани 6:3, 7:6 ҳисобида таслим қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!