Асосий мазмунга ўтиш

Яккакурашлар

Макгрегор Хабибдан қўрқиб реванш сўрамаган

Shahobiddin
Изоҳлар: 0

Бу жангчиларнинг биринчи тўқнашувида россиялик спортчи муддатидан олдин зафар қучган эди

Россиялик UFC яккакурашчи Хабиб Нурмагмомедовнинг менежери Али Абдул-Азизнинг сўзларига кўра, енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони Хабибдан реванш жанг сўрамаган, чунки у россиялик спортчидан қўрқади.

– Макгрегор реванш сўрамади. У бу борада ҳеч нарса қилмоқчи эмас. У ва унинг оиласи Хабибдан қўрқади. Бутун Ирландия сингари. Улар ҳаттоки, реванш сўзи ҳақида гапиришни ҳам истамаяпти. Бутун Ирландияни шу қўрқув қамраб олган. Ишончим комилки, биз Конорни пулларни яхши жойлаши тинч кўямиз, – дея Али Абдул-Азизнинг сўзларини келтиради TMZ нашри.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ