Мария Шарапова: Жуда ҳам афсусдаман
Россиялик теннисчи Мария Шарапова жорий йилдаги мавсумни эрта якунлашига нима сабаб бўлгани ҳақида тўхталиб ўтди.
"Тяньцзинга боришни жуда истаётган эдим. Ўтган йили у ерда мен бош совринни қўлга киритганман. Афсуски, бу йил бош совринни ҳимоя қила олмайман. Менга жароҳатимни тузатиш учун узоқ вақт керак.
Мен жуда ҳам ачинмоқдаман, насиб қилса, келгуси йили "Tianjin Open" турнирида иштирок этаман" – дейди Шарапова.
Фикрлар