Марко Чеккинато Хорватияда пулларини кўпайтириб олди

Хорватиянинг Умаг шаҳрида эркаклар ўртасида ўтган "Plava Laguna Croatia Open Umag" турнирида италиялик Марко Чеккинато ғалаба қозонди.

Мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида Марко аргентиналик Гидо Пельяни 6:2, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа фаолияти ва жорий йилги мавсумда иккинчи ғалабасига эришган Марко Чеккинато бош соврин билан бирга 89.435 евро пул мукофоти ва 250 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!