Маррей зўрлигини исботлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

 

Дунёнинг етакчи теннисчилари қатнашган Бирлашган Араб Амирликларидаги "Dubai Duty Free Tennis Championships - 2017" халқаро турнири жаҳон рейтинги етакчиси Энди Маррей ғалабаси билан якунланди.

Мукофот жамғармаси 2858530 АҚШ доллари бўлган турнир финалида британиялик теннисчи испаниялик Фернандо Вердаскога қарши ўйнади.

Бу икки теннисчининг ўзаро 13-ўйини бўлди ва Маррей бу учрашувни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. Бир соату 13 дақиқа давом этган ўйинда 6:3, 6:2 ҳисоби қайд этилди.

Энди Маррей фаолиятидаги қирқ бешинчи ва жорий йилдаги биринчи совринига эга бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!