Милош Раонич Венада "Шарманда" бўлди

Австриянинг Вена шаҳрида ўтаётган "Erste Bank Open" турнирининг биринчи даврасида кутилмаган натижа қайд этилди.

Ушбу мусобақанинг илк босқичида канадалик теннисчи Милош Раонич рейтинг жадвалида 426 поғонада бораётган мезбон теннисчи Юрген Мельцерга 6:7, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа Мельцер иккинчи даврада ЖАР вакили Кевин Андерсонга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!