Миша АҚШга йўл олди
Фигурали учиш бўйича терма жамоамиз аъзоси Миша Ге Хитой Таипейида ўтказилган "4 қитъа чемпионати"даги иштирокини якунлади. Қисқа дастурдан сўнг саккизинчи поғонада қайд этилган вакилимиз эркин дастурни бир мунча муваффақиятли ўтказиб, турнирни якунда олтинчи ўринда якунлади.
Энди ҳамюртимиз Олимпиада бўлган сўнгги тайёгарлик босқичини олиб бориш учун АҚШга жўнаб кетди. Лос-Анжелесда машғулот олиб борадиган Миша у ерда тахминан 10 кун давомида Олимпиадага сўнгги тайёгарликни олиб боради. Эслатиб ўтамиз, Миша Генинг Олимпиададаги иштироки 16-17 февраль саналарига тўғри келади.
Фикрлар