Михаэль Шумахер йиғлай бошлади
“Формула-1” бўйича етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахернинг қариндошлари спортчининг аҳволи ҳақида маълумот берди, дея хабар беради The Mirror нашри.
Оила аъзолари Шумахернинг ҳиссиётларини кўрсатиши мумкинлигига умид қилмоқда: “Биз уни ногиронлар аравачасига ўтқазганимиздан кейин унга денгизлар ва тоғлар кўринишида ажойиб панорамани кўрсатамиз. У эса йиғлайди”, дейди спортчининг оиласига яқин кишилардан бири.
15 август куни L'Illustre газетаси Шумахернинг оиласи уни Швейцариядан Испаниянинг Мальорка оролларига олиб келганини маълум қилди. Манбада ёзилишича, унинг рафиқаси Коринна Мальорка жануби-ғарбидаги Андратч ҳудудидан 30 миллион еврога кўчмас мулк сотиб олган.
Эслатибўтамиз, 2013 йил декабрида Шумахер Альп тоғларидаги Мерибель курортида тоғ чанғисида учиш вақтида йиқилиб, миясидан жиддий жароҳат олган эди. Уни тезда Греноблдаги шифохалардан бирига ётқизишди ва бир нечта операцияни бошдан кечирди. 2014 йил сентябр ойидан у Женева кўли қирғоғидаги виллада соғайишнги бошлади.
Фикрлар